Давлат пули ҳисоб - китобли

Бугун юртимизда, давлат раҳбари бошчилигида жиноятчиликни олдини олиш бўйича бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда, бироқ жамиятимизда турли жиноятларнинг содир этилиши, жумладан, давлат корхоналари ёки ташкилотларида фаолият юритаётган моддий жавобгар шахслар томонидан, давлат мулкини ўзлаштириш билан боғлиқ жиноятларни содир этилаётганлиги ҳам учрамоқда.

Ана шундай давлат маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш жиноятини содир этган шахсга нисбатан суд ҳукмиўқилди.

2019 йил 3 апрел куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман суди томонидан раислик қилувчи судья А.Ибодов бошчилигида фуқаро А.Н га нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди.

А.Н 26.02.2015 йилдан 15.02.2016 йилга қадар Навбаҳор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳисобчи лавозимида ишлаб келиб, пул маблағларни ўзлаштириш мақсадида 2015-2016 йилларда компьютер техника воситаларидан фойдаланиб, иш ҳақи ҳисоблаш учун компьютерга ўрнатилган "УзАСБО” дастури орқали мактабда ишламаган Ш.Ш, мактабда ишламаган фуқаро Б.Э, ўзига ва бошқа шахсларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўғрисидаги ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда жами 34.357.555 сўмлик бюджет маблағлари тўловларини ноқонуний амалга ошириб, бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Суд томонидан А.Н Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг
167-моддаси 3-қисми "г” банди ва 228-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди.

А.Нга, давлатга етказилган 34.357.555 сўмлик зарар тўлиқ қопланганлиги инобатга олиниб, ойлик иш ҳақининг 30 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари ва ЖКнинг
45-моддаси қўлланиб, 2 йил моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

 

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.