Аёл кечирилди ва жазодан озод қилинди

Бугун жамиятимизда аёллар томонидан жиноятларни содир этилиши тез-тез учраб турибди, бироқ қонунлар фақат жазолаш учун чиқарилмаган.

Аёл томонидан содир қилинган жиноят сайёр судда муҳокама қилинди ва суд томонидан жазодан озод қилиниб, унга имконият берилди.

2019 йил 11 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман суди томонидан раислик қилувчи судья А.Ибодов бошчилигида фуқаро Г.Остоновага нисбатан жиноят иши кўрилиб, ҳукм ўқилди.

Г.Остонова турмуш ўртоғи Р.Остонов билан узоқ йиллардан буён бир оила бўлиб яшаб келади, уларнинг уч нафар фарзандлари бор, бироқ оила бошлиғи Р.Остонов тез-тез алкогол ичимликларни ичадиган одат чиқаради ва маст ҳолда турмуш ўртоғи Г.Остонова билан жанжаллашадиган бўлади, мана шундай ҳолат 2018 йил 20 ноябрь куни соат 12:00 ларда содир бўлади, Г.Остонова шу куни яшаш хонадонида турмуш ўртоғи Р.Остонов билан ўзаро оилавий келишмовчилик туфайли жанжаллашиб қолади ва ҳовлида бўлган ёғоч даста билан Р.Остоновнинг танасини турли қисмларига уриб, суд тиббий экспертизасининг 2018 йил 5 декабрдаги 466-сонли хулосасига кўра, "Ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати” етказади.

Суд томонидан Г.Остонованинг аёллигини, муқаддам судланмаганлигини, жабрланувчининг даъвоси йўқлигини, турмуш ўртоғи Р.Остонов билан бир оила бўлиб яшаб келаётганини, 3 нафар фарзандлари борлигини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини ва содир қилган жиноятининг оқибатларини тушуниб етганлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилди, лекин у Жиноят кодексининг 71-моддаси ҳамда ЖПКнинг 463-моддаси 3-қисми 6-бандига асосан жазодан озод қилинди.


 

 

 

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси А.Ибодов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.