МИБ фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйди

МИБ фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйди

МИБ Навбаҳор туман бўлими ходимлари томонидан жорий йилнинг 23 май куни ўтказилган мониторинг тадбирлари давомида, тумандаги "Қоражон” МФЙда яшовчи Б.Шерматов (исми фамилияси ўзгартирилган) яшаш ҳовлисида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, туман электр тармоқлари корхонасига 82.800 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланди. Оиласига яширин йўллар билан даромад келтиришни кўзлаган ҳуқуқбузарнинг қинғир ишлари ўзига ташвиш келтирди.

Мазкур холат юзасидан, фуқаро Б.Шерматовга ноқонуний қилган ишлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси билан энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Б.Шерматов томонидан етказилган зарар тўлиқ тўлаб берилди.

 

Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.