Туман ҳокими қарори

Лойиҳа

Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилишинспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
3699-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 02 октябрдаги "Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаситўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 25-сон буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

 

1. Туманда 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пуктларининг асбоб-ускуналари 2019 йил 1 февралдан 2019 йил 30 ноябрга қадар техник кўрикдан ўтказилсин.

2.Туман 2019 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини, шунингдек машина трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага, иш режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси Навбаҳор тумани бўлими Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси катта инспектори (А.Ризоқулов)га:

қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалари, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги иш режасини ишлаб чиқиб, юридик ва жисмоний шахсларга етказиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилишинспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
3699-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 02 октябрдаги "Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бошқармаси тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги 25-сон буйруғига мувофиқ техникаларнитехник кўрикдан ва давлат рўйхати ҳисобидан ўтказиш топширилсин.

4. Туман давлат солиқ инспекцияси (Э.Шокиров) ва туман статистика бўлими (Й.Мустафоев)лар қонунда белгиланган тартибда кейинги ҳисобот даврида фермер хўжаликлари раҳбарларининг қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарини ҳисоботларида акс эттириб қабул қилиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 31 декабрдаги "Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарига нисбатан эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисида”ги Қ-1045-сонли қарори ўз кучини йўқотган дебҳисоблансин.

6. Туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи (В.Санақулов)га мазкур қарорни "Навбаҳор тонги” газетасида расман эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Карабоев зиммасига юклатилсин.

8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Туман ҳокими Л.Облақулов

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.