Туман адлия бўлими томонидан 11 сонли Мусиқа ва
санъат мактабининг мажлислар залида, туман тиббиёт бирлашмаси ишчи
ходимларига янги қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун ва
моҳиятини тушунтириш борасида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир
иштирокчилари томонидан билдирилган мурожаатларга қонуний тушунтиришлар
берилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар
томонидан тўлиқ жавоблар олишди.