ТУМАН МАРКАЗИДА ЯНГИ БОFЧА ҚУРИЛМОҚДА

Тумандошимиз Адиз Боевга "Турон­банк" АТБ вилоят филиали томонидан хусусий мактабгача таълим муассасасини қуриш учун 2 миллиард 600 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратилиб, тадбиркор туман марказида 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси қуришни бошлаб юборди.

Айни пайтда қурилиш майдончасида ишлар қизғин давом этмоқда. Янги боғча ишга тушса, "Юқори Бешрабод" ва "Бешрабод" маҳаллаларида вояга етаётган баркамол авлод вакилларини муассасага қамраб олиниши кўзда тутилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.