Туман ҳокими қарори

Туман ҳокими қарориТуман ҳокимлиги захира ер майдонлари ҳисобидан фермер хўжаликларини ташкил этиш ва мавжуд фермер хўжаликлари ер майдонларини кенгайтирган ҳолда қўшимча ер ажратиш учун танлов эълон қилиш тўғрисида.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 53 моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги "Фермер ҳўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги” Низомнинг 2,12-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 19 ноябрда 1523-сон билан Давлат рўйхатидан ўтказилган "Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ "Махаллий Давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1.Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил
23 январдаги 22-сонли хатига мувофиқ захирага қайтариб олинган ер майдонларида фермер хўжаликларини фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Туман ҳокимлиги тасарруфидаги заҳира ер майдонлари ҳисобидан янги фермер хўжаликлари ташкил этиш ва мавжуд фермер хўжаликлари ер майдонларини кенгайтирган ҳолда қўшимча ер ажратиш учун қуйидаги иловада кўрсатилган лойиҳалар бўйича "Навбаҳор тонги” газетасида танлов эълон қилинсин.

3.Туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонларида кечиктириб бўлмайдиган агротехника тадбирларни ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, кўп йиллик дарахтлар ва бошқа инфратузилма объектларини талон-тарож этилишини олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган қуйидаги иловада кўрсатилган лойихалар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорида белгиланган тартибда танлов ўтказилсин.

 

4. Эълонда ишлаб чиқилган лойихалар юзасидан талабгорлардан аризалар ва тегишли ҳужжатлар танлов комиссияси томонидан қабул қилиниши ва танлов
2019 йил 26 январь куни соат 09-00 дан 18-00га қадар тумандаги Мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилиши кўрсатиб ўтилсин.

5. Тўғридан-тўғри инвестиция киритадиган талабгорлар ва кластер корхоналари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли қарорининг 7 бандида кўрсатилган тартибда лойиҳаларда иштирок этишлари инобатга олинсин.

6. Туман Махаллалар кенгаши раиси (Д.Очилов) ва туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси (Д.Мирзаев)ларга, қисқартирилган муддатларда танлов эълон қилиниши муносабати билан, аҳоли гавжум жойларда танлов тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш вазифалари топширилсин.

7.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари А.Рахимов ва А.Карабоев зиммаларига юклатилсин.

 

Туман ҳокими Л.Облақулов

Қ-275

24.01.2019

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.