“Навбаҳор” МФЙ да қишлоқ оилавий поликлиникаси иш бошлади

“Навбаҳор” МФЙ да қишлоқ оилавий поликлиникаси иш бошладиНавбаҳор” МФЙ да қишлоқ оилавий поликлиникаси иш бошлади

Президентимиз қайси бир ҳудудга ташриф буюрмасин албатта Соғликни сақлаш тизимидаги масалаларни чуқур таҳлил қилиб уларни бартариф этиш чора-тадбирларига алоҳида атрофлича тўхталиб тизимни янада такомиллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб келмоқда.

Зеро таъкидлаганидек халқимизни рози қилиш учун энг аввало сифатли тиббий хизматга бўлган талабни хусусан бирламчи тиббий санитарияга бўлган эхтиёжни қондириш зарур деб таъкидлаган эди.

Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳалар каби Соғликни сақлаш соҳасига хам алоҳида эътибор берилмоқда.

Хусусан жорий йилда инвистиция дастури асосида Республика бюджети маблағларидан аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида , "Навбаҳор” МФЙда қиймати 2 млрддан ортиқ маблағ ҳисобига 100 ўринли қишлоқ оилавий поликлиникасининг замонавий биноси қад ростлагани барчамиз учун қувонарли воқеа бўлди.

Мазкур Қишлоқ оилавий поликлиникасида 800 млн сўмлик жихозлар билан таъминланган. Қишлоқ оилавий поликлиникаси "Ўзбекистон” МФЙ, "Ғўғбоғтепа” МФЙ, "Навбаҳор” МФЙ, "Янги йўл”, МФЙ, "Пахтакор” МФЙ, "Бурқут” МФЙларда истиқомат қилувчи 16503 нафар аҳолига хизмат кўрсатади.

Мазкур қишлоқ оилавий поликлиникасида 5 нафар олий ва 44 нафар ўрта тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.