Ҳоким қарори

2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида

 

 

"Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси, "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3001-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан 2019 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг 2018 йил 19 сентябрдаги 802/01-03-сонли хатини инобатга олиб, "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н :

 

1. "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги йигирма нафардан ортиқ ишловчи ходимлари мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг рўйхат бўйича умумий сонидан 187 кишини ташкил этадиган 3,7 фоиз миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 16,0 фоиз - 30 киши;

умумий ўрта махсус, касб хунар таьлими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таьлим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 52,9 фоиз - 99 киши;

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли харбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 13,9 фоиз - 26 киши;

ногиронлар ва пенсия олди ёшидаги шахслар учун 5,9 фоиз - 11 киши;

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 9,1 фоиз - 18 киши;

одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 1,6 фоиз - 3 киши миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги 965-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринларини ташкил этиш;

иш жойлари санитария-гигиена нормаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2018 йил 20 декабрь санасига қадар квота иш жойлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2019 йилнинг 10 апрель санасидан кечиктирмай иш жойларининг қолган қисми 75 фоизини барпо этиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.

3. Корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилганшахслар тоифаларини муҳтожлар учун иловада белгиланган заҳирага қўйилган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб ишга жойлаштириши шарт.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ушбу шахслар мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлганда захирага қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан рад этилиши ташкилот мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлигига олиб келади.

4. Мазкур қарорни бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига нисбатан ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.

Маъмурий жавобгарликнинг белгиланиши ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида марказ жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари;

корхона, ташкилот ва муассасалар ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этиб борилиши мажбурийлиги;

мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйишга йўл қўйилмаслиги инобатга олинсин.

6. Ногиронлар учун заҳирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлиши маълумот учун қабул қилинсин.

7. Туман ҳокимлиги умумий бўлими бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига етказилишини таъминласин.

8. Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига:

ташкилотлар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги;

ушбу иш ўринларига мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар тоифаси ишга жойлаштирилганлиги;

иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жарима солинганлиги тўғрисида умумлаштирилган ахборотни ишчи комиссияга юборилишини ва мазкур қарорнинг ижроси устидан назорат қилинишини таъминласин.

9. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ва туман ҳокимлиги веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.

10. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

 

Туман ҳокими в.б.

Л.Облақулов

Қ-807

 

 









Туман ҳокимининг 








2018 йил   13 октябрдаги








Қ-807-сонли қарорига 








1-илова
Навбаҳор туманида 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун банд
қилиб қўйилган иш ўринлари тўғрисида  
МАЪЛУМОТ










Ижтимоий мухофазага мухтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган корхона ва ташкилотлар сони Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони   шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун банд қилинган иш ўринлари сони Умумий ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд қилинган иш ўринлари сони Сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Ногиронлиги бўлган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Пенсияолди ёшидаги шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун банд қилинган иш ўринлари сони Одам савдоси қурбонлари учун банд қилинган иш ўринлари сони
А 1 2 3 4 5 6 7 8 9
1 59 187 30 99 26 6 5 18  
2   0              
3   0              
4   0              
5   0              
6   0              
7   0              
8   0              
9   0              
10   0              
Жами: 59 187 30 99 26 6 5 18 0

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.