халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши қарори

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил
11 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги
614-сонли қарорини муҳокама қилиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари cессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил
11 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида”ги
614-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2014 йил
11 сентябрдаги 614-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 2 октябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолигига номзодлар тавсия этилиши таъминлансин.

3. Туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарларига:
- сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш, овоз беришни ташкил этиш учун сайлов участкалари ва сайлов округларига барча қулайликларга эга бўлган, замонавий бинолар ажратиш ҳамда уларни республика Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган йўриқнома талаблари асосида жиҳозланишини таъминлаш;
- туман сайлов комиссияси ҳамда округ ва участка сайлов комиссияларини автотранспорт билан таъминлаш;
- сайловга оид реклама воситаларини махсус белгиланган жойларда тегишли тартибда ўрнатилишига алоҳида эътибор қаратиш;
- участка сайлов комиссияларига сайловчилар рўйхатини тузиш учун зарур маълумотларни тақдим этиш вазифалари топширилсин.

4. Тумандаги “Навбаҳор тонги” газетаси таҳририяти (Б.Умаров)га:
- сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнини кенг ёритилишини таъминлаш;
- тарқатиладиган ахборот ҳақиқатга мос бўлиши, депутатликка номзодларнинг, сиёсий партияларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаслик;
- сайловолди ташвиқотини тегишли туман сайлов комиссияси томонидан белгиланган тартибда олиб борилишига эътибор қаратиш тавсия этилсин.

5. Ушбу қарор ижроси назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Атақулов, туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Ф.Холбўтаев ва туман сайлов комиссияси раиси Б.Умаровлар зиммасига юклатилсин.


Кенгаш раиси А.Нарзиев

2014 й 24 сентябр
№ XXVII/1

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.