СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

СЕССИЯ  БЎЛИБ  ЎТДИТуман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосарлари, далхлдор корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ўтган сессияни туман ҳокими, Кенгаш раиси Б. Бобоназаров бошқариб борди.

Дастлаб кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида 2018 йил 29 май куни ўтказилган селектор йиғилишида қишлоқ хўжалигида сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича берилган топшириқлари ижросини таъминлаш тўғрисидаги масала муҳокама этилди. Ушбу масала бўйича туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими масъул ходими О.Норов сўзга чиқиб, жорий йилда суғориладиган ерларни сув билан кафолатли таъминлаш, қишлоқ хўжалигида сувдан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш, исрофгарчиликни олдини олиш бўйича маъруза қилди.

Шунингдек, "Фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларини камайтирилган ҳолда мақбуллаштириш, айрим фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларини туман заҳира ерлари ҳисобига қайтариш ҳамда янги фермер хўжаликлари ташкил қилиш тўғрисида”ги масала ҳам депутатларнинг муҳокама марказида бўлди. Мазкур масала бўйича туман Ер ресурслари ва Давлат кадастри бўлими бошлиғи М.Носиров сўзга чиқиб, жорий йил ёз мавсумида кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, суғориладиган ерларни сув билан кафолотли таъминлаш, қишлоқ хўжалигида сувдан самарали ва тежамкорлик билан фойдаланиш ҳамда бу борада туманда олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахбороти тингланди. Нотиқ ўз нутқида сувдан самарасиз фойдаланиш, экин майдонларини кўллатиб суғориш ва исрофгарчиликка йўл қўйилишни олдини олиш борасида фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларига сувдан режа-жадвал асосида фойдаланиш лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Сессияда фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларини камайтирилган ҳолда мақбуллаштириш ҳамда айрим фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонларини туман заҳира ерлари ҳисобига қайтариш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Гулруҳ ЖЎРАЕВА.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.