“Томарқадан самарали фойдаланиш-оила иқтисодий фаровонлиги асоси”

“Томарқадан самарали фойдаланиш-оила иқтисодий фаровонлиги асоси”"Бешработ” МФЙда O`zLiDeP Навбахор туман Кенгаши томонидан"Томарқадан самарали фойдаланиш-оила иқтисодий фаровонлиги асоси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирни O`zLiDeP туман Кенгаши аппарат раҳбари О.Атақулов очиб, қуйидагиларни айтиб ўтди: Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қаратилаётган эътибор туфайли мамлакатимизда истиқомат қилаётган барча фуқароларга, шу жумладан қишлоқ аҳолисига каттадан-катта қулайликлар яратилди. Фуқаролар томорқаларидан тўғри фойдаланишни ўрганишмоқда. Афсуски ҳамма ҳам бундан хулоса қилмаганликлари кишини дилини хира қилади. Биз партия ва МФЙ фаоллари биргаликда маҳаллаларга кириб бориб томарқадан унумли фойдаланмайдиган фуқаролар билан кўпроқ ишлашимиз керак, уларга наъмунали деҳқонларимиздан ўрнак олишларини уқтиришимиз керак, деб ўз сўзини якунлади ва сўз навбатини O`zLiDeP Навбаҳор туман Кенгаши депутати М.Андаевага берди.

Давра суҳбатида Навбаҳор туман Кенгаши депутати М.Андаева сўзга чиқиб: Қишлоқ жойларида ҳар бир оиланинг ўз томарқаси мавжудлиги, фасллар алмашиниш жараёнида томарқага экиладиган экинлар, полиз экинлари, қишлоқ хўжалигининг асосий маҳсулотлари, ерга меҳр берган инсон ҳеч қачон хор бўлмаслиги, ерни боқсанг ер сени боқади, деган халқ мақоли замирида қанчалар маънолар борлигини, деҳқон хўжаликларида, кичик ер, ўрта ер, катта ерга айланиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ўзимизнинг бозорларимизда ахолига сифатли хизмат қилишини таъминлаб бориши шунингдек, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш учун банк муассасаларидан имтиёзли кредитларнинг берилиши ёки сервис хизматларининг йўлга қўйилганлигини, шунингдек, кичик бизнес ва фермерликни ривожлантириш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш масалаларига оид "Оилавий тадбиркорликдан–Мустаҳкам оилага”, "Фермер аёллар”, "Мулкдор оила”, "Диплом билан бизнесга”, "Ишбилармон аёл” лойиҳалари, "Мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилиш учун масъулмиз”, "Ёш тадбиркор –юртга мададкор” мавзуларида жойларда ўқув – семинарлари ўтказилаётганлиги, амалга оширилаётган лойиҳалар натижасида кўплаб ёшлар, хотин-қизлар ва оилалар, тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлганлиги, ўз фаолиятини йўлга қўйиб, юртимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётганлигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Навбаҳор тумани "Бешработ” МФЙни фуқароси, тажрибали деҳқон, наъмунали хонадон сохиби Ш.Ҳамроевсўз олиб, юқорида айтиб ўтилган камчиликлар жуда тўғрилиги ҳақида ачиниб гапирди ва фуқароларимизни меҳнат қилишга, фарзандларимизга меҳнат қилишни ўргатишга ундади. Сўзини давом эттираркан, келгусида ҳаммамиз бирлашиб маҳалладаги барча хонадонларга кириб бориб, фуқароларга томарқадан тўғри фойдаланишни тушунтиришимиз керак ва бунда биз фаол бўлишимиз керак, деб ўз сўзини якунлади.

Тадбирда сўз олган МФЙлари фаоллари тадбирнинг долзарблиги ҳақидаги ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбир якунида иштирокчиларнинг мавзу юзасидан берган саволларига мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан тегишли жавоблар берилди.

 

О.Атақулов

O`zLiDeP Навбаҳор туман

Кенгаши аппарат раҳбари

“Томарқадан самарали фойдаланиш-оила иқтисодий фаровонлиги асоси”

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.