ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДАГИ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИ

ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛИДАГИ САБЗАВОТ ЭКИНЛАРИМаълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августда "2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3230-сонли қарори эълон қилинган эди. Мазкур қарорга асосан Навбаҳор тумани ҳокимининг 2017 йил 26 августда Қ-1049-сонли қарори ҳам эълон қилинган бўлиб, унга кўра Навбаҳор туманида 717.5 гектар майдонга август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинлари экиш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқ сингари сабзавот экинлари экилиши белгиланган бўлиб, амалда 34.6 гектар майдонга экилиб режага нисбатан 109 фоизга бажарилди. Шунингдек, ноябрь-декабрь ойларида эса 685.7 гектар майдонга тўқсонбости усулидаги сабзавот экинлари экилиши кўзда тутилган бўлса, шу кунга қадар 250.4 гектар майдонда экиш ишлари амалга оширилди.

Айтиш мумкинки, бугунги кунда Навбаҳор туманида 740 дан ортиқ фермер хўжаликлари фаолият юритади. Айни чоғда уларнинг пахта ва ғаллачилик, боғдорчилик йўналишларида давлатимиз бюджетига қўшаётган ҳиссалари алоҳида таҳсинга лойиқ. Айни чоғда тўқсонбости экинларини экиш бўйича ҳам фермер хўжаликлари томонидан деҳқончилик юмушлари бошлаб юборилди. Юқори ҳосилдорлик эса ҳам оила, ҳам давлат бюджетини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

28 ноябрь куни "Хончик чорвадор” фермер хўжалиги майдонида Республика Бош прокуратураси, вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йил ҳосили учун август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш, экиш учун талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини ўз муддатида етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3230-сонли қарори ижросига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди. Республика Бош прокуратураси масъуллари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Навбаҳор туманидаги секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ходимлари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган семинарда дастлаб тажрибали агроном Ғ.Санаев сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбари қарорида назарда тутилган август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида экиладиган сабзавот экинларини етказиш бободеҳқонларимиз учун даромад манбаи эканлигини алоҳида таъкидлади. Нотиқнинг таъкидлашича, тўқсонбосди усулида экиладиган сабзавот экинларини парваришлашда агротехник тадбирларни тўғри ташкил этиш юқори ҳосилдорлик гаровини таъминлайди.

Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У. Раззоқов ҳамда туман ҳокими Б.Бобоназаровлар ҳам сўзга чиқиб, Президентимизнинг юқорида қайд этилган қарори мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб, ушбу август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экиладиган сабзавот маҳсулотлари оиланинг даромад манбаини белгилаш билан бир қаторда, фермер хўжаликларида янги иш ўринлари яратишда муҳим омил бўлиб хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, семинарда ёши улуғ фермер ва агрономлар ҳам сўзга чиқиб, иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга атрофлича жавоб қайтарган ҳолда, ўзларининг маслаҳат ва тавсияларини беришди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.