КЕЧИРИМЛИЛИК МИЛЛАТИМИЗГА ХОС ОЛИЙ ФАЗИЛАТ

КЕЧИРИМЛИЛИК МИЛЛАТИМИЗГА ХОС ОЛИЙ ФАЗИЛАТБугунги кунда юртимизда инсон ва унинг манфаатлари ҳар нарсадан устун эканлиги яна бир бор ўз исботини топмоқда. Ўзбек халқи кечиримли халқ эканлигини азалдан бутун дунё тан олган албатта. Бунинг исботи сифатида айни кунларда билиб-билмасдан турли диний оқимларга аъзо бўлиб қолган ва бугунги кунда ўз хатосини тушуниб тўғрилик йўлида юртимиз ва халқимиз манфаати учун хизмат қилаётган кўплаб юртдошларимизнинг гунохлари кечирилиб махсус хисобдан чиқарилаётганлиги юқоридаги сўзларимизнинг исботи десак муболаға бўлмайди.

Бундай хайрли ишлар Республикамизнинг ҳамма ерида бўлгани сингари Навбаҳор туманида ҳам амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 9 август куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосари Ғ.Мусурманов, Навбаҳор туман ҳокими Б.Бобоназаров, тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва "Диний экстремизм ва терроризм” тоифаси бўйича махсус ҳисобда турган шахслар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Жамоатчилик асосидаги ўрганишлар натижасида чиқарилган хулосаларга асосан тумандаги бир гурух шундай фуқаролар махсус хисобдан чиқарилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.