Ҳалқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари ЙИГИРМАНЧИ СЕССИЯСИ

Ҳалқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари  ЙИГИРМАНЧИ СЕССИЯСИЖорий илнинг 4 октябрь куни Навбаҳор туман ҳокимлиги мажлислар залида Ҳалқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари

йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман ҳокими ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, кун тартибидаги масалага алоқадор корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари қатнашди.

Шунингдек, сессия ишида вилоят ҳокими ўринбосари Раззоқов Улуғбек Рахматуллаевич иштирок этди.

Сессияни туман Кенгаши раиси Абдуразоқ Узоқович Нарзиев очди ва олиб борди.

Сессия кун тартибидаги асосий масал - Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш, келгусида уларни содир этилишини олдини олиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхона ва "Ишонч телефон”ларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларни ҳал этиш юзасидан тегигшли масъулларнинг ҳисоботлари тўғрисида.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокими Нарзиев Абдуразоқ Узоқович, туман прокурори ёрдамчиси Қурбонов Ойбекжон Тўлқинович, туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Жонузоқов Бобур Ғиёсовичларнинг ахборотлари тингланди.

Шундан сўнг сессияда муҳокама этиладиган масала бўйича амалга ошириладиган долзарб вазифалар юзасидан вилоят ҳокими ўринбосари Раззоқов Улуғбек Рахматуллаевич сўзга чиқиб, қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди.

Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр мулоҳазалардан сўнг Ҳалқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари йигирманчи сессияси кун тартибидаги масала юзасидан сессия қарорлари қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.