Навбаҳор туман ҳокими, А.У.Нарзиевнинг “1 октябрь Устоз ва мураббйлар куни”га бағишланган байрам Т А Б Р И Г И

Ассалому алайкум, барчамиз учун қадрли бўлган азиз устозлар!

Шундай бахтиёр онларда Сизларни ва Сиз орқали туманимиздаги барча ўқитувчи ва мураббийларимизни"1 октябр Устоз ва мураббйлар куни” билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бугун дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган Сиз азиз устозларга самимий тилакларимни изҳор этар эканман, Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов ўқитувчи вамураббийлар меҳнатига юксак баҳо бериб, "Юксак маънавият енгилмас куч” китобида - "Барчамизга аёнки, инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади. Шунинг учун қачонки бу ҳақда гап кетса, аждодларимиз қолдирган бебаҳо меросни эслаш билан бирга, ота-оналаримиз қатори биз учун энг яқин бўлган яна бир буюк зот –ўқитувчи ва мураббийларнинг олижаноб меҳнатини ҳурмат билан тилга оламиз” деган ҳикматли сўзлари ёдимизга тушади.

Бундай юксак ва ҳаққоний баҳолар фарзандларимизни жисмоний ва маънавий етук, баркамол инсонлар этиб ўстириш, вояга етказишдек эзгу ва масъулиятли, айни вақтда машаққатли ишни ўз зиммасига олган барча устоз ва мурабийларимизнинг шаънига муносиб эканини ҳар биримиз яхши англаймиз.

Азиз дўстлар

Бугунги кунда туманимизда 35 та умумий ўрта таълим мактаблари, 1 та ихтисослаштирилганмактаб интернати, 9 та мактабгачатаълим муассасалари, 1 та Болалармусиқа ва санъат мактаби, 1 та мактабданташқари таълим муассасаси ҳамда 1 та болаларва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатиб келмоқда.

Ушбу таълим муассасаларида бугунги кунда 1664 нафардан ортиқ педагоглар таълим бериб келмоқдалар.

Ҳурматли устозлар!

Қувончли жиҳати шундаки, жорий йилда давлатимиз томонидан таълим соҳасига берилаётган юксак эътибор туфайли жорий йилда туманимиздаги 9-,12-, 28- умумтаълим мактабларининг янги дан барпо этилиши ҳамда 20-умумтаълим мактабида янги спорт залининг фойдаланишга топширилиши туманимиз халқи учун унутилмас воқеага айланди. Шунингдек, туманитмиз марказида ёпиқтипдаги "Ёшлик” болалар сузиш ҳавзасининг ёшлар ихтиёрига топширилиши барчамиз учун айни дилдаги гап бўлди. Барчанинг ҳавасини келтираётган ушбу сузиш ҳавзаси туманимиз ёшлари ҳеч кимдан кам эмаслигининг ва Ресубликамизнинг ёшларга қаратаётган юксак эътибори наъмунаси десак муболаға бўлмайди. Ушбу сузиш ҳавзасида сузиш сирларини ўрганаётган ёшларимиздан келажакда Ўзбекистон, Жаҳон ва Олимпиада чемпионлари чиқади.

Давлат бюджетидан ҳар йили таълим соҳаси учун ажратилаётган катта миқдордаги маблағлар самарали сарфланиши натижасида бугунги кунда нафақат Республикамизда балки туманимизда ҳам таълим муассасаларининг кўриниши ва моддий техника базаси ҳавас қиларлик даражага етди. Буларнинг барчаси мустақиллигимиз шарофати билан албатта.

Эндиликда эса бу каби эътибору ғамхўрликларга жавобан Кадрлар тайёрлаш умуммиллийдастури ва "Таълим тўғрисида” ги Қонунда белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда 11-мактаб Немис тили фани ўқитувчиси – Раззоқова Адиба, 8-мактаб Ингилиз тили фани ўқитувчиси Мамадуллаев Азим, 15-мактаб Математика фани ўқитувчиси Муҳаммадиева Феруза ва 26-мактаб Француз тили фани ўқитувчиси Намозрв Шерзод ва яна кўплаб фидоий ва жонкуяр ўқитувчиларимиз замонавий педагогик технологиялар асосида иш олиб боришлари ҳамда яратилгн имкониятлардан кенг фойдаланишлари натижасида туманимиз ёшлари Билимлар беллашуви ва фан олимпиадаларида вилоят ва республикада ижобий натижаларни кўрсатим келишмоқда. Сиздек устозларнинг маҳорати ва жонкуярлиги сизнинг ортингиздан эргашиб келаётган ёш ўқитувчилар учун наъмуна бўлади албатта. Бунинг натижаси сифатида келажакда Навбаҳор туманида сиздек устозлардан таълим олаётган ўқувчи ёшлар нафақат туманимиз ва вилоятимиз балки Республикамиз номини ҳам бутун жаҳонга танитишда ўз ҳиссасини қўшади деб умид қиламиз.

Азиз устозлар!

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таъкидлаганидек – "Мухтасар айтганда, мактаб деган улуғ даргоҳнинг инсон ва жамият тараққиётидаги ҳиссаси ва таъсирини, нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз келажагини ҳал қиладиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайди”. Албатта, бундай юксак таърифга мос бўлган устоз ва мураббийларимиз орамизда кўпчиликни ташкил этади. Давлатимиз томонидан бугунги кунда узлуксиз таълим тизими олдига қўйилган энг муҳим вазифатаълим-тарбия самарадорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришдир. Шундай экан, ҳар бир ўқитувчи, мураббий, таълим муассаси раҳбари аввало 2016-2017 ўқув йилида ўзининг мукаммал ҳаракат дастури (концепцияси)га эга бўлмоғи, ўз олдидаги бурч ва мажбуриятини бажаришга астойдил киришмоғи лозим.

Ҳурматли устозлар!

Барчаларингизга мустаҳкам соғлик, омонлик ва ишларингизда зафарлар тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.