Туман ҳокими қарори

2017 йилда ижтимоий муҳофазага

муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни

ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд

қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 97-модда), "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 277-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 6 апрелдаги "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-616-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами,
2007 йил, 15-сон, 156-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш хақида”ги 186-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами, 2008 йил, 34-сон, 333-модда) асосан иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2016 йил 16 сентябрдаги 233/01-11-сонли хатини инобатга олиб,

Қ А Р О Р ҚИ Л А М А Н :

1. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонидан
248 кишини ташкил этадиган 4,1 фоиз (248 киши) миқдорида, шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналар учун 16,5 фоиз (41 киши);

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 52,0 фоиз (129 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 8,1 фоиз (20 киши);

ногиронлар учун 2,8 фоиз (7 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар 1,2 фоиз (3 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий характердаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун
6,9 фоиз (17 киши);

одам савдосидан жабрланган шахслар учун 1,6 фоиз (4 киши)

ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун, шу жумладан сафарбарлик чақируви захирасига киритилган шахслар, кичик ёшли болалари бўлган ишламаётган аёллар, атрофдагилар учун хавфли бўлмаган ижтимоий аҳамиятли касалликлар билан оғриётган шахслар учун 10,9 фоиз
(27 киши) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин ва тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар кесимида иловадаги жадвал асосида тасдиқлансин.

2. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлариижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил
20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомига мувофиқ белгиланган муддатларда ва тартибда барпо этилишини (банд этиб қўйилишини ёки ажратилишини) ҳамда иш жойлари санитария-гигиена қоидаларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бемалол бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласинлар.

3. Тумандаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш мақсадида 2016 йил якунланишидан 10 кун олдин ҳар бир корхона, ташкилот ва муассаса квоталанган иш жойларининг умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2017 йилнинг 10 апрелидан кечикмасдан иш жойларининг қолган 75 фоизини яратиш (банд қилиб қўйилганлиги) тўғрисидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар, мутахассисликлар кесимидаги маълумотларни ва буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этиш вазифалари топширилсин.

4. Ушбу қарор ижроси ўз вақтида таъминланмаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг
18-моддаси 3-қисмига мувофиқ иш берувчилардан ҳар бир яратилмаган иш жойи учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади. Жарима тўлаганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этишга сарфланган маблағларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш хуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.

6. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Ш. Зокиров), бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловасида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари эътиборига ҳавола этсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.

7. Мазкур қарорнинг расмий нашрда эълон қилиниши ҳамда вилоят адлия бошқармасига давлат ҳисобига олиш учун тақдим этилиши таъминлансин.

8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Т. Адизов зиммасига юклатилсин.

9. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


Туман ҳокими А.Нарзиев

 

28.09.2016 йил

Қ - 2045

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.