“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг Навбаҳор туман саралаш босқичи бўлиб ўтди

“Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг  Навбаҳор туман саралаш босқичи бўлиб ўтдиЖорий йилнинг 24 июнь куни Навбаҳор тумани марказида жойлашган Бешработ Маданият ва аҳоли дам олиш маркази консертлар залида Республикамиз мустақиллик байрами арафасида ўтказиш ан-анага кирган "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда Ватанни, Мустақилликни мадҳ этувчи қўшиқлари билан 27 нафар иқтидорли ҳаваскор ёшлар ва истеъдодли хонандалар иштирок этишди.

Кўрик-танлов натижаларига кўра I, II ва III ўринларни эгаллаган ғолиблар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.