Навбаҳор туман ҳокими А.У.Нарзиевнинг 2015 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳум ва долзарб масалалари юзасидан МАЪРУЗАСИ

Ҳурматли сессия иштирокчилари!

Бугун кун тартибидаги масалани муҳокама этишимиздан асосий мақсад, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари доирасида туманни иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, саноат соҳасини ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, қабул қилинган мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича бажарилган ишларни сарҳисоб қилиш ва ўтган 2015 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот бериш ҳамда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 15 январь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги устувор йўналишлар бўйича олдимизга қўйилган вазифаларни белгилаб олишдан иборатдир. Шунингдек, 2016 йил 23 январ куни Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияда кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш ва берилган топшириқлар ижросини таъминлашдир.

Муҳтарам Президентимиз 2016 йилда мамлакатни иқтисодий ривожлантириш дастурининг 7 та энг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берар эканлар, "Жаҳон иқтисодиётининг ривожланиш жараёнларини чуқур таҳлил қилган, ўзимизнинг ресурс ва имкониятларимизни реал баҳолаган ҳолда, биз олдимизга аниқ мақсадни – яъни, 2030 йилга бориб мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмини камида 2 баробар ошириш вазифасини қўйишимиз учун бугун, ҳеч шубҳасиз, барча асосларимиз бор” деб таъкидладилар.

Бу борада туманда барча имконият ва салоҳиятимиз етарли бўлиб, ушбу мақсадларни амалга ошириш учун ҳар биримиз енг шимариб, сидқидилдан меҳнат қилсак, албатта ўз мақсадларимизга эришамиз.

Ўтган 2015 йил вилоятимизнинг барча ҳудудлари қаторида Навбаҳор тумани учун ҳам ҳақиқий муваффақиятлар, улкан бунёдкорликлар, ўзгариш ва янгиланишлар йили бўлди, дейишга тўлиқ асосларимиз бор.

Фикримни бу борада амалга оширилган кенг кўламли ишлар ва барча соҳаларда эришилган ютуқлар ҳам яққол тасдиқлайди, деб ўйлайман.

Шу маънода айтиш мумкинки, қишлоқ хўжалиги соҳасида ялпи маҳсулот 327.9 млрд сўмни ташкил этиб, 2014 йилга нисбатан 106.8 фоизга ўсишга эришилди. Шунингдек, 10.6 минг гектар ер майдонига бошоқли экинлар экилиб, 52.7 центнер ҳосилдорликка эришилди ва давлат хариди учун қилинган шартномада 21 минг 463 тонна маҳсулот сотилиши белгиланган бўлиб, режага нисбатан 103.4 фоизга бажарилди ва 22 минг 199 тонна маҳсулот етиштириб берилди.

Бундан ташқари, 8220 гектар ер майдонида ғўза етиштирилиб, давлатга пахта сотиш бўйича контрактация шартномалари ортиғи билан бажарилди. Шунингдек 13.9 минг тонна картошка, 38.9 минг тонна сабзавот ва 23.7 минг тонна мева ҳосили олинди.

Тумандаги "Навбаҳор пахта тозалаш” масъулияти чекланган жамияти томонидан 58 млрд. 546 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101.2 фоиз натижага эришилди.

Муҳтарам Президентимиз 2016 йилда мамлакатни ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишларини белгилаб берар эканлар, "Биз учун асосий вазифа – ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан узлуксиз янгилаб бориш, доимий равишда ички имконият ва заҳираларни излаб топиш, иқтисодиётда чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилишни изчил давом эттиришдан иборат бўлиши зарур,” деб таъкидладилар.

2014 йилда манзилли дастурга асосан лойиҳа қиймати 1 млрд751 млн. сўмлик саноат ишлаб чиқариш корхоналари фойдаланишга топширилган бўлса, 2015 йил манзилли дастурига асосан ушбу кўрсатгич 2014 йилга нисбатан 160.0 фоизга бажарилди ва лойиҳа қиймати 2 млрд 798 млн сўмлик саноат корхоналари ишга туширилди.

Ушбу устувор йўналишларни туман миқёсида тўла ва сифатли бажариш учун бугун ҳар биримиз ўз олдимизда турган вазифаларни аниқлаб олишимиз ва йил давомида уни амалга ошириб боришимиз талаб этилади.

Туманда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, электрон ҳужжат айланиш тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматларининг сифатини янада ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Давлат бюджети даромад қисмининг кўрсаткичлари тўлиқ бажарилиши таъминланди.

Жумладан, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 96.0 фоизга, Давлат божи бўйича белгиланган режа 98.0 фоизга,йиғимлар ва турли солиқсиз даромадлар бўйича белгиланган режа 96.0 фоизга бажарилди.

Ҳисобот даврида тумандаги "Брайт Навоий техтел” қўшма корхонаси томонидан амалга оширилган 7 млн 749 минг долларлик маҳсулот экспорт қилиниб, экспорт режаси 310.0 фоизга бажарилди ва 2014 йилга нисбатан 56.1 фоизга ўсишига эришилди. Бу кўрсатгич режага нисбатан юқори бўлсада, ўтган давр мобайнида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти бирорта фермер хўжалиги томонидан амалга оширилмади.

2016 йилда барча тоифада 45414 тонна сабзавот ва 27253 тонна мева ишлаб чиқариш кўзда тутилган бўлиб, 4145 минг долларлик сабзавот ва мева маҳсулотлари, шундан 1610 тонна сабзавот, 1100 тонна пиёз,110 тонна саримсоқпиёз, 300 тонна сабзи, 100 тонна кўкат ва 300 тонна дуккакли, 1500 тонна мева экспорт қилиш режаси белгилаб олинди.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни ҳимоя қилиш бўйича Муҳтарам Юртбошимизнинг 2015 йилда қабул қилинган Фармони ва бир қатор қарорлари талаблари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Натижада, 2015 йилда 506 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилиб, унинг саноатдаги улушини 7,8 фоизга ўсиш имконияти яратилди.

Ҳисобот йилида мақсадли дастурлар доирасида туманда умумий қиймати 7 млрд 249 млн сўмлик 171 та ҳудудий лойиҳалар амалга оширилиб, улар ҳисобидан 600 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан, қиймати 2 млрд. 798 млн сўмлик 24 та лойиҳа саноат йўналишида, қиймати 2 млрд. 174 млн сўмлик 45 та лойиҳа қишлоқ хўжалигини ривожлантириш йўналишида, қиймати 2 млрд. 257,0 млн сўмлик 102 та лойиҳа хизмат кўрсатиш соҳасида дастурлар сирасига киради.

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда тадбиркорлар фаолиятни қўллаб қувватлаш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Шу жиҳатдан Муҳтарам Юртбошимизнинг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли қарорига асосан туманда 2016 йилнинг 1 январига қадар Давлат хизматларини кўрсатувчи "Ягона дарча” марказининг фаолиятини янада яхшилаш мақсадида оргтехника воситалари ва мебел жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди.

Жорий йилдафаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектлари 523 тани ташкил этиб, 2015 йил давомида 66 та янги субъектлар рўйхатга олинган.

Юридик мақомга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларни фаолият турлари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, саноатда 63 та, савдо, умумий овқатланиш ва хизматлар кўрсатишда 261 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 85 та, қурилишйўналишида 84 та, балиқчилик соҳасида эса 30 тани ташкил этади.

Шунингдек, якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар 589 тани ташкил этиб, 66 таси маиший хизмат тури бўйича, 296 таси чакана савдо, 33 таси ҳунармандчилик фаолияти, 194 таси эса фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчи субъектлар ҳисобланди.

Якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан 66 та маиший хизмат туридан, шундан 20 та тикувчилик, 21 та транспорт воситаларини таъмирлаш, 10 та метал ва тунука буюмлар ясаш, 8 та ёғочдан эшик ва дераза ромлар ясаш, 7 та бошқа йўналишларида фаолият олиб бормоқда. 2015 йил давомида рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлариўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 тага ошган.

Сўнгги йилларда туманимизда бунёдкорлик ишлари, янгиланишлар, қурилиш ва ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

2015 йилги Инвестиция дастури доирасида қиймати
11 млрд 397.2 млн сўмга тенг бўлган 15 та ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, "Агроиқтисодиёт”касб-ҳунар коллежига қиймати 697 млн сўм эвазига 60 ўринли устахона, "Бешработ” қишлоқ фуқаролар йғини марказидаги қиймати 2 млрд 577 млн сўм ёпиқ сув ҳавзаси, қиймати 433.9 млн сўм бўлган вилоят рухий асаб касалликлар шифохонаси, "Бешработ” қишлоқ фуқаролар йғинидаги "Олтин балиқча” мактабгача таълим муассасасига қиймати 590.3 млн сўм ва "Кескантерак” қишлоқ фуқаролар йғинидаги қиймати 599.6 млн сўм бўлган Маданият ва дам олиш масканлари фойдаланишга топширилди.

2015 йилда туманда 3 та "Қуйи бурқут”, "Янги қўрғон”, "Тошработ” массивларида қиймати 5 млрд. 996.8 млн сўм бўлган 35 та намунавий уй-жойлар барпо этилди. Аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида, "Ўзбекистон”, "Келачи”, "Арабхона”, "Қалқонота”, "Янги йўл”, "Чорвоқгузар” маҳалла фуқаролар йиғинларида сув қувурини ётқизиш ишлари ниҳоясига етказилди.

2016 йилда ҳам қурилиш-пудрат ишлари ҳажмларининг юқори ўсиш суръатлари сақланиб қолиниб, бу кўрсаткични 103,4 фоизга етказиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун 29 млрд 200 млн сўм маблағлар сарфланиши режалаштирилган.

Жориййилда туманимиздаги 3 та массивда 40 та намунавий уй-жойлар қурилиши бўйича 4 та лотдан иборат танлов савдолари ўтказилиб, 4 та қурилиш ташкилотлари билан 7.5 млрд сўмдан ортиқ пудрат шартномалари тузилди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ушбу замонавий уйлар ёш оилаларни ўз бағрига олади.

2016 йил Инвестиция дастурига асосан давлат бюжети маблағлари ҳисобидан 6 та ижтимоий соҳа объектлари, шу жумладан, 28-умумий ўрта таълим мактабининг 216 ўринга мўлжалланган янги биноси, 12х24 ўлчамдаги спорт зали билан бирга барпо этилади.

Бундан ташқари, 9-умумтаълим мактаби 600 ўринга мўлжалланган янги замонавий биноси 12х24 ўлчамдаги спорт зали билан, 12-умумтаълим мактаби эса реконструкция ва тубдан таъмирлаш ишлари натижасида кўркам қиёфага келтирилади. 20-умумтаълим мактабида эса 12х24 ўлчамдаги спорт зали қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда танлов савдолари ўтказилиб пудрат ташкилотлари аниқланди.

Болаларга эътибор-келажакка эътибор дегани. Давлатимизнинг келажагимиз ворисларига кўрсатаётган эътибори туфайли "Нафосат” мактабгача таълим муассасаси биносини қайта реконструкция қилиш учун қиймати 796 млн сўмлик бюджет маблағлари ажратилиб ҳозирги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Жорий йилда муҳандислик коммуникациялари қурилишини давом эттириш ҳамда аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш максадида, тумандаги "Туркистон” ва "Олчин” қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшаётган аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманидан ўтган асосий магистрал сув қувуридан лойиҳа қиймати 10 млрд. сўмга тенг бўлган 4000 кублик 1 та сув йиғиш ва тарқатиш иншооти, 32 км д-350 мм бўлган ичимлик сув қувурлари қурилиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари ниҳоясига етказилмоқда. Ушбу иншоот ишга тушгандан сўнг "Туркистон” ва "Олчин” қишлоқ фуқаролар йиғинларида яшовчи 30 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Бундан ташқари, туман йўл пудрат таъмирлаш ва фойдаланиш корхонаси томонидан 5 млрд сўм эвазига 6 км давлат аҳамиятига эга йўллар, 4 км маҳаллий аҳамиятга эга йўллар, 5 км масофадаги халқаро йўллар таъмирланиши режалаштирилган. Хозирги кундалойиҳа хужжатлари тайёрланиб, Республика комиссиясига тақдим қилинган.

Туман ҳудудида электр таминотини яхшилаш мақсадида, 250 млн сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, 79,4 км 04 кВли ҳаво узатиш тармоғи, 95,3 км 10 кВли ҳаво узатиш тармоғи, 31 дона трансформаторларни мукаммал таъмирдан чиқариш назарда тутилган.

Намунавий лойиҳалар асосида қурилган уй-жойларни эса электр энергия билан таъминлаш мақсадида, 1 дона 160 кВАли трансформатор пункити ишга туширилади. Туман ҳудудида 6 та паст қувватли трансформаторлар юқори қувватлисига алмаштирилиши режалаштирилган.

Туман аҳолисини табиий газ таъминотини яхшилаш бўйича бугунги кунда "Пахтакор” ҳамда "Янгийўл” маҳаллала фуқаролар йғинларига юқори босимли газ қувирлари тортиш, мавжуд газ тақсимлаш қурилмаларини замонавий газ ҳисоблагич қурилмалари билан таъминлаш бўйича 350 млн. сўм маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Туман "Ободонлаштириш” бошқармаси томонидан жорий йилда бюджет маблағлари ҳисобидан 800 млн.сўм маблағ эвазига 4,0 км ички йўллар таъмирланиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундай лойиҳаларни амалга ошириш қишлоқ аҳолиси турмуш фаровонлигини янада яхшилашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Бугунги кун иқтисодиётида муҳим масала бу дебитор-кредитор қарздорликни қисқартириш масаласидир. Ушбу масалада ҳам 2015 йилда муайян амалий ишлар ташкил этилган бўлсада қарздорлик ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Мисол учун, ҳисобот йилида 2014 йилга нисбатан электр энергияси бўйича қарздорлик 65.6 млн. сўмга камайган бўлсада, табиий газдан қарздорлик 23.0 млн. сўмга камайган. Хусусан, табиий газдан мавжуд дебитор қарздорлик 1 млрд 382.7 млн сўмни ташкил этса, электр энергиядан қарздорлик 918.6 млн сўмга тўғри келмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалардан яна бири аҳоли бандлигини таъминлаш масаласидир. 2015 йилда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан жами 4127 та иш ўринлари ташкил этиш белгиланган бўлиб, амалда ўтган йил давомида жами 4251 та иш ўринлари ташкил этилди ва белгиланган режа 103,0 фоизга бажарилди.

Жумладан, 469 та мақсадли дастурларга асосан, шундансаноатда 192 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 233 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 76 та, ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш натижасида 86 та янги иш ўринлари яратилди.

Бундан ташқари, тижорат банкларининг кичик корхона ва микрофирмаларини ташкил этиш учун ажратилган кредитлар ҳисобига 885 та, 454 та иш ўринлари эса хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига, 489 та иш ўринлари уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш хисобига, 1866 та иш ўрни эса фермер хўжаликларини ривожлантириш соҳаси ҳиссасига тўғри келади.

Шунингдек, 2014-2015 ўқув йилларида касб-ҳунар коллежларини тамомлаган 1340 нафар битирувчилардан 1198 нафарининг бандлиги таъминланган бўлиб, шундан 677 нафари, яъни 50.5 фоизи қизларни ташкил этади. Бундан ташқари, 142 нафар, яъни 10,6% битирувчиларни мунтазам равишда дарсларга иштирок этмаганлиги, вафот этганлиги, бошқа давлатга кўчиб кетганлиги сабабли курсдан курсга қолдирилиши муносабати билан ишга жойлаштирилмасдан қолди.

Тижорат банклари томонидан 60 нафар битирувчиларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 429.2 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратилди.

2016 йилда 4375 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, шундан 1016 та касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришдан иборатдир.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2015 йилни "Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши муносабати билан ушбу йўналишда давлат дастури қабул қилиниб, дастур доирасида туманмизда 10.2 млрд сўм маблағ сарфланиб, дастур ижроси 104.5 фоизга бажарилди.

Жумладан, бюджет маблағлари ҳисобидан 1350,4 млн сўм, ҳомийлар ва бажарувчилар мабалағлари ҳисобидан 4945,4 млн сўм, банк кредитлари ҳисобидан 2180,0 млн сўм, халқаро грантлар ҳисобидан 1734,7 млн сўм маблағлар сарфланди.

Ана шундай хайрли ишлар натижасида кексаларга янада кўпроқ шарт-шароитлар яратилиб, уларнингтурмуш фаровонлиги янадаяхшиланди. Улар иштирокида турли учрашувлар, кечалар, маънавий-маърифий тадбирлар уюштирилиб, алоҳида ғамхўрлик ва эътибор кўрсатилди.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2016 йил "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги авваламбор, халқимизнинг асрий анъаналаридан келиб чиққан ҳолда, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилишига, она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлишига қатъий ишончнинг яна бир амалий ифодасидир.

Бу борада қабул қилинадиган Давлат дастури доирасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш, патронаж хизматларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, кадрлар салоҳиятини шакллантириш ва мустаҳкамлаш, ёш оналар ва болаларни парвариш қилиш даражаси ва сифатини ошириш, оилада соғлом маънавий муҳит яратиш, қиз болаларни жисмонан соғлом ва маънан етук этиб тарбиялаш, уларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олиши, спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ушбу вазифаларни бажаришда аввало, сиз депутатларга таянган ҳолда туман фаоллари билан биргаликда зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда барча чора-тадбирларни кўришимиз талаб этилади.

Сизларга Ватан равнақи, тинчлиги ва осойишталиги йўлида олиб бораётган шарафли ва масъулиятли ишларингизга улкан зафарлар тилайман.

Амaлгa oширaётгaн эзгу ишлaримизнинг сaмaрaси вa хайрли натижаларидан бaҳрaмaнд бўлиш бaрчaмизгa нaсиб этсин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.