Навбаҳор туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевичнинг 27-июнь “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари” куни муносабати билан байрам табриги

Навбаҳор туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевичнинг 27-июнь "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари” куни муносабати билан байрам табриги.

Азиз матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, сизларга ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни атрофлича акс эттириш йўлида ўз профессионал бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, журналистлар аҳлига чуқур миннатдорчилик билдираман.
Сизларга аёнки, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда ахборот соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Сўнги йилллада бу борада ўндан зиёд қонун ҳужжатлари қабул қилингани ҳам бу фикрни тасдиқлайди. Хусусан, "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ бу соҳада янги тизим яратилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида вазирлик ва идораларда ахборот хизматлари замон талаблари асосида қайтадан, туман ва шаҳар ҳокимликларида эса биринчи марта ташкил этилди.
Ана шу хизматлар томонидан ижтимоий жараёнлар ҳақида ишончли ахборот бериш мақсадида матбуот анжуманлари, брифинглар, очиқ мулоқотлар ва медиатурлар ташкил этилмоқда, ҳаётимиздаги муаммо ва ҳодисаларга тезкор муносабат билдирилмоқда, уларнинг веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, мобиль мессенжерлардаги саҳифалари янгилаб борилмоқда.
Энг асосийси, оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгариш ва янгиланиш жараёнларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, жойлардаги ижтимоий муаммолар, хато ва камчиликларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътиборини қаратаётганини алоҳида айтиш лозим.
Албатта, давлатимиз ҳамма соҳада, жумладан, оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасида ҳам изланишда. Бинобарин, бу йўлда ютуқлар билан бирга, камчилик ва нуқсонлар бўлиши ҳам табиийдир.
Биз бугун ҳуқуқий демократик давлат қураётган эканмиз, журналистиканинг бутун дунёда эътироф этилган, ўзгармас талаб ва мезонларига амал қилишимиз зарур. Бу мезонларнинг энг асосийси – холислик ва ҳаққонийликдир. Бинобарин, матбуот майдонига кирган инсон – у журналист бўладими, блогер бўладими, бундан қатъи назар – ана шу қоидаларга амал қилиши шарт.
Журналистларимиз чуқур билим ва касб маҳоратини, она тилимиз билан бирга чет тилларни, фаол фуқаролик позициясини, ахборот-коммуникация технологиялари, нотиқлик малакасини пухта эгаллашларига алоҳида эътибор қаратишлари зарур.
Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!
Сизларни ва сизларнинг ижод маҳсулингиздан баҳраманд бўладиган жамики муштарий ва мухлисларингизни касб байрамингиз билан яна бир бор самимий муборакбод этаман.
Барчангизга ижодий баркамоллик, сиҳат-саломатлик, янги ютуқлар, оилавий хотиржамлик ва хонадонларингизга файзу барака тилаб қоламан.
Навбаҳор туман ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевичнинг 27-июнь “Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари” куни муносабати билан байрам табриги                                                                                                                                               

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.