НАВБАҲОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ

Навбаҳор туман ҳокимлигида туман ҳокими, Маънавият ва маърифат Кенгаш раиси Ўроқов Азамат Шодиевич, Республика Маънавият ва маърифат Навоий вилоят бўлими раҳбари Муқимов Акром Қодирович бошчилигида навбатдаги Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилиши ўтказилди. 
Кенгашда  туманда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий ва маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.
Аҳоли, айниқса, ёшлар онги ва қалбида маънавий фазилатларни юксалтириш, оилада, маҳаллаларда ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамжиҳатликда ишлаш албатта, маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларимизнинг самарадорлигини оширишда муҳим ўрин эгаллаши таъкидлаб ўтилди.
Кенгашда туман ҳокими ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари  Л.Хайруллаев, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи, кенгаш аъзоси  Г.Эргашева, кенгаш аъзолари ва тегишли ташкилот раҳбарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этди.
 Маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишлар билан бирга  камчиликлар ҳам мавжуд эканлиги айтиб ўтилди. Ҳамда кўрилган масалалар юзасидан мутасаддиларга керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
НАВБАҲОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИДА МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ КЕНГАШИ ЎТКАЗИЛДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.