Навбаҳор туманида 2022 йил ғалла ўрими мавсумида қатнашадиган комбайнлар таъмири инспекциянинг туман бўлими ходимлари томонидан назоратдан ўтказилмоқда. Туманда жами 20 дона комбайн ғалла мавсумига катнашиши белгиланган бўлиб, бугунги кунда таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Айни кунга қадар 7 та комбайн тўлиқ таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилган. Агроинспекция туман бўлими инспекторлари назорати остида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Умар Қурбонов, "Ўзагроинспекция"нинг Навбаҳор туман бўлими катта инспектори