Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми

Бугун Навбаҳор туман маданият бўлими концертлар залида  "Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми" шиори остида тантанали Наврўз байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда миллий қадриятларимиз акс этган кўргазмалар туманимиз аҳолисини байрамона кайфиятига кайфият улашди. Айниқса туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури барчага бирдек манзур бўлди. Шунингдек туманимизнинг ҳар бир гўшасида, таълим муассасалари, корхона, ташкилотлар ва барча маҳаллаларда  байрам тантаналари давом этмоқда. Жумладан маҳаллалар томонидан 500 нафарга яқин ўзгалар парваришига муҳтож кексалар, эҳтиёжманд оилалар ва кўп йиллар самарали меҳнат қилиб бугунги кунда соғлигини йўқотган нафақадаги фуқаролар ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Туман ташкилотлари томонидан 260 нафардан ортиқ Афғон уруши қатнашчилари, Чернобил АЭС оқибатларини бартараф этишда иштирок этган фуқаролар, кўзи ожиз, эшитиши ва гапиришида нуқсони бўлган ҳамда ногиронлиги мавжуд бўлган фуқароларга байрам дастурхони ёзилиб, кўтаринки байрам кайфияти улашилди. Навбаҳор тумани бўйлаб байрам тадбирлари давом этмоқда.
Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми
Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми
Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми
Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми
Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми
Ассалом Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.