Янгиликлар

ТАЪЛИМГА ЭЪТИБОР КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

      Сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда ўқитувчилик касбининг жамиятимиздаги нуфузини янада оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

   Хусусан, Навбаҳор туманида ўтган 2021 йил битирувчиларининг 76,6 фоизи олий таълим муассасаларига қамраб олинганлиги ҳам ўқитувчиларимизнинг яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда ўқувчиларга юқори сифатда таълим бераётганидан далолатдир.

      Бугун ўқитувчиларимизнинг нуфузини янада ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, мотивация бериш мақсадида тумандаги икки нафар фидойи, меҳнатсевар, фаолиятлари давомида юзлаб битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришига шахсий ҳиссасини қўшган икки нафар ўқитувчига, хусусан тумандаги 1-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Наврўзова Соҳиба Саиджоновна ҳамда                          20-мактабнинг география фани ўқитувчиси Сайдахметов Обиджонга Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов томонидан "ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ” сифатида "КОБАЛЬТ” автомашиналари топширилди.

      Айтиш жоизки, берилаётган шу каби имтиёз, эътибор ва имкониятлардан ўқитувчиларимиз янада куч олган ҳолда ўқувчиларнинг таълим-тарбия, маънавий ва касбий ҳаётида кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш, соҳани янги босқичга кўтариш борасида ишларни янада ривожлантиришига ишонамиз.
https://t.me/navbahor_tumani_axborot_xizmati
 
 
Янгиликлар
Янгиликлар
Янгиликлар
Янгиликлар
Янгиликлар
Янгиликлар
Янгиликлар
Янгиликлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.