Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 39-сессияси бўлиб ўтди.

Бугун Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 39-сессияси бўлиб ўтди.  Сессия ишида туман секторлари раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. 
Кун тартибида туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилдаги ижроси, Навбаҳор туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилди. Маърузачи сессия давомида жорий йилда маҳаллий бюджетнинг даромадлар режаси 29,5 млрд. сўм белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 34,6 млрд. сўм ёки 117 фоизга бажарилиб, бюджетга қўшимча равишда 5,0 млрд. сўм маблағ туширилиши таъминланди. Маҳаллий ҳокимлик органларини молиявий мустақиллигини оширишни таъминлаш мақсадида 2020 йилда маҳаллий бюджетларнинг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 4,9 млрд. сўм туман бюджети ихтиёрида қолдирилди. Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 2021 йилда 130,9 млрд. сўмга ижро этилиши таъминланди деб маълумот тақдим этилди. Шунигдек туманни бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1065,1 млн.сўм миқдорида белгиланлиги, 2022 йил учун захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилиши, туман бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан уларга ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг прогнозидан ошган қисми учун тегишли бюджетларининг захира жамғармалар миқдорларига аниқлаштириш киритилмасилиги тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.
Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 39-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 39-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 39-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 39-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 39-сессияси бўлиб ўтди.
Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг 39-сессияси бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.