Навбаҳор туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли мутасаддилар иштирок этган сайёр қабулда фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, кредит масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилиб, фуқароларга тушунтиришлар берилди.
Сайёр қабулда 25 нафардан ортиқ фуқаро томонидан мурожаатлар йўлланди.