ПРЕСС-ТУР

"Замон билан бўйлашаётган Навбаҳор туман мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишув” мавзусида пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари тумандаги 3-7-давлат мактабгача таълим ташкилотлари, "Навбаҳор юлдузчалари” давлат хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган боғча ва "Янги авлод болалари” оилавий мактабгача таълим муассаслари фаолияти билан танишилди.
 Соҳадаги ислоҳотлар натижасида мактабгача таълим тизимида бошқарув механизми тубдан такомиллаштирилди, нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилинди, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизими қайта кўриб чиқилди, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш чоралари кучайтирилди, олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки поғонали тизими жорий этилди. Мактабгача таълим. Узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланган ушбу соҳа ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Хабарингиз бор, боғчаларда болаларни соғлом овқатлантириш ва уларга берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини таъминлаш мақсадида аутсорсинг тизими йўлга қўйилди. Тизимнинг афзаллиги МТТларини арзон нархларда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш орқали, тарбияланувчиларнинг соғлом овқатлантириш механизмининг яратилганида.
Навбаҳор туманида 2017 йилда жами 3-7 ёшли болалар сони 6312 нафар бўлиб, уларнинг 814  нафари ёки 12,9 %и  9 та давлат МТТларига қамраб олинган эди. Бугунга келиб туманда 3-7 ёшли болалар сони 8778 нафарга етиб, уларнинг 6474 нафари ёки 73,8% боғчаларга қамраб олинди. 2017 йилда туманда бор-йўғи 9 та МТТ бўлган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 107 тага етди. Хусусан, 14 та давлат, 12 та ДХШ асосидаги, 81 та оилавий МТТлар ташкил қилмоқда.   
 Жорий йилнинг якунлари билан Давлат-хусусий шерикчилик асосида 1 та 100 ўринли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, 9 та оилавий НМТТ, Инвестиция дастури асосида 2 та яъни 150 ўринли 4 млярд 350 млн сўмга 15-сонли давлат МТТ ва 120 ўринли 3млярд 480 млн сўмга 16-сонли давлат МТТ ишга тушурилиши натижасида қамров даражаси 83 % га оширилиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида. 2021 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра Навоий вилоятида 1069 та  мактабгача таълим ташкилоти (МТТ), шу жумладан 205 та давлат, 6 та хусусий, 787 та оилавий, 71та давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият юритиб келмоқда. Ҳудуддаги 3-7 ёшли бола сони 79908 нафар белгиланди. Улардан жами 66999 нафар болалар қамраб олинган, яъни қамров 83,1% фоизни ташкил этади. Қамралмаганлар сони  13672 нафардан иборат.
2021 йилнинг охирига қамров фоизини 83,1 % дан 83,5% га кўтариш режалаштирилган. 
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР
ПРЕСС-ТУР

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.