Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди

Аҳоли ўртасида юзага келиши мумкин бўлган табиий хамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда 2021 йил 9 ноябрь куни Навбаҳор туман "Бешрабод” маҳаллада жойлашган Навбаҳор касб-ҳунар мактабида Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус қутқарув отряди қутқарувчилари, туман ҳокимлиги вакиллари, миллий гвардия қўриқлаш отряди ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси, туман газ бўлими, туман СЭО ва ЖСХ, туман ветиринария бўлими, туман ободонлаштириш бошқармаси, Навбаҳор касб-ҳунар мактабининг 50 нафар ишчи ходимлари ҳамда 480 нафар ўқувчи ёшлар, соҳага дахлдор барча ҳамкор ташкилотлар ҳамда туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник И.А.Ҳосилов бошчилигида 6-қисм ёнғин қутқарувчилари иштирок этишди.
Тадбир давомида Навбаҳор касб-хунар мактабининг 50 нафар ишчи ходимлари ҳамда 480 нафар ўқувчи ёшлари табиий тусдаги фавқулодда вазият (ер қимирлаши натижасида содир бўлган ёнғин) аврия сигнали остида бино ичидан хавфсиз жойга эвакуация қилинди, жабрланган бино ичида қолиб кетган шахсга фавқулодда вазиятлар бошқармаси махсус қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан ёрдам кўрсатилди.
Тадбир давомида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфини камайтириш ҳамда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини қандай ҳаракатларни амалга ошириши тўғрисида тушунчалар шакллантириш мақсадида соҳага дахлдор барча ҳамкор ташкилотлар томонидан қурол аслаҳалар ҳамда ёнғинлар билан ис гази билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ностандарт иситиш воситалари, ёнғин натижасида зарар кўрган қурилмалар, йўл транспорт ҳодисаси натижасида зарар кўрган автомашина кўргазмалари йиғилганларга кўрсатиб ўтилди.
Навбаҳор касб-ҳунар мактабининг 50 нафар ишчи ходимлари хамда 480 нафар ўқувчи ёшлари сохага даҳилдор барча хамкор ташкилотлар иштирокида мактабнинг фаоллар залида ўтган йиллар мобайнида ис гази, чақнаш натижасида содир бўлган ҳодисалар тўғрисидаги расмлар кўргазмаси қўйиб эшиттирилди.
Тадбир қатнашчиларига "Табиий ва ис газидан заҳарланишдан сақланинг”, "Ботулизм хавфли касаллик”, "Қутириш касаллигидан эҳтиёт бўлинг” мавзуларида 200 дан ортиқ эслатмалар ва буклетлар тарқатилди.
 Тадбирга 578 нафар иштирокчи, 21 та махсус техника  жалб этилди.

        Навбаҳор туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник И.А.Ҳосилов
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.