Навбаҳор туманининг 41 та маҳаллаларида жорий этиладиган “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади!

Навбаҳор туманининг 41 та маҳаллаларида жорий этиладиган "Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади!                                                                                                                                              
  Ҳозирги кунда Навбаҳор туманининг 41 та маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини бандлигини таъминлаш ва камбағаллик даражасини қисқартириш масалалари билан шуғулланадиган туман ва шаҳар ҳокимларининг "Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда.

 Мазкур лавозимга қўйидагилар асосий талаблар:

 Номзод олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 1,5 йиллик иш стажига эга бўлган, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес ғоялари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозим бўлади.

 Шунга кўра, Ҳоким ёрдамчиси лавозимига, қоида тариқасида, иқтисодий ва инвестиция комплексига кирувчи республика, вилоят ҳамда туман (шаҳар) органи ходимлари орасидан Вилоят танлов комиссияси томонидан ўтказиладиган танлов асосида ишга қабул қилинади. 

 Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари:

 "хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш "йўл харитаси” ва "портрети”ни ишлаб чиқиш;

 маҳалланинг ихтисослашуви ва "ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларнинг бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш;

 "ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истаги бўлган фуқароларга, жумладан, аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш;

 тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларни "мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

 ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилиш ҳисобланади.

   "Ҳоким ёрдамчиси”га бериладиган имкониятлар:

 Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ҳар бир маҳалладаги хонадонларга ва янги ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун кредит ресурслари лимити ихтиёри берилади;

 Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ишсиз фуқаролар учун асбоб-ускуналар ва мини технологиялар харид қилишга ҳар бир маҳаллага субсидия учун купон беради;

 Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига фуқарони жалб қилиш учун ҳар бир маҳаллага купон беради;

 Ҳар бир маҳаллада фуқарони касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун ваучер беради;

 Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит, субсидиялар, моддий ёрдам ва нафақалар ажратиш учун хулоса беради;

 "Ижтимоий шартнома”ларни имзолаш ҳамда шартнома шартларини бажарилишини таъминлайди.

 Номзод ушбу лавозимга тайинланган кундан эътиборан Миллий кадрлар захирасига киритилиб, меҳнат фаолиятининг натижадорлигига кўра, лавозим бўйича ўстириб борилади.

 "Ҳоким ёрдамчиси” тизими жорий этилгандан бошлаб туман, шаҳар, вилоят, республика раҳбар лавозимларига номзодларни тавсия этиш ва тайинлаш фақат ҳоким ёрдамчиси лавозимида самарали меҳнат кўрсатаётган кадрлардан танлаб олинади.

 Жорий йилнинг ноябр ойи 1-12 кунлари туманнинг 41 та маҳалласида "Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига ўтказиладиган очиқ танловларига иштирок этинг.
 Номзод ушбу лавозимга тайинланган кундан эътиборан миллий кадрлар заҳирасига киритилиб, меҳнат фаолиятининг натижадорлигига кўра лавозим бўйича ўстириб борилади.
                                                                                                                                                                                                                              ☎️ Мурожаат учун телефон: 79-562-11-75
📲 Маълумотнома (объективка) юбориш учун +998 (91)-330-15-00, +998 (90) 717-30-24 телеграм рақами.
Навбаҳор туманининг 41 та маҳаллаларида жорий этиладиган “Ҳоким ёрдамчиси” лавозимига очиқ танлов эълон қилинади!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.