Ота ўз масъулиятини ҳис қилди!

Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 21.11.2011 йилдаги №1-3810-сб сонли ижро варақасига асосан, 1974 йилда туғилган қарздор Жураев Абдуҳафиз Мустафақуловичдан 1985 йилда туғилган Нуриллаева Гавҳар Нуриддинованинг фойдасига 2008 йилда туғилган вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун 8 ой давомида тўламаган.  Бюронинг Навбаҳор туман бўлими давлат ижрочилари томонидан алимент пуллари ундириш юзасидан олиб борилган ижро харакатлари ва профилактик тушунтириш ишлари давомида, қарздор ота А.Жўраевдан жами 5. 952. 000 сўм алимент пуллари тўлиқ ундирилиши таъминланиб, ундирувчи Г.Нуриллаева томонидан МИБ Навбаҳор туман бўлимига ўз миннатдорчилигини маълум қилди.
Бюро  ходимлари томонидан бу каби ўтказилаётган профилактик суҳбатлар келгуси иш фаолиятларда ҳам ўз самарасини беради.

Бюронинг Навбаҳор туман бўлими бошлиғи А.Ғ.Ғаффоров
Ота ўз масъулиятини ҳис қилди!
Ота ўз масъулиятини ҳис қилди!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.