Б У Р Ч И Н И У Н У Т Г А Н О Т А !!!

  Ота-она ўзаро келиша олмади, оила биргаликда яшашни тўхтатди.Фарзандлар эса онаси ёки бобо-бувиси билан ёхуд отаси билан яшашни давом эттиради.Ажримдан сўнг ота ва она ўз йулини топиб кетар, аммо ҳар қанақасига болаларга осон бўлмайди.
  Мана шундай вазиятда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва унинг моддий таъминоти учун давлат томонидан алимент ундириб берилади. Алимент бу-ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериш мажбурияти ҳисобланади.
  Яъни жорий йилнинг 1 cентябр ҳолатига Бюронинг Навбаҳор туман бўлими иш юритувидаги 3.561 та  ижро ҳужжатларнинг 1.442 таси  (44 фоизи) алимент тўловларига оид ижро ишларни ташкил қилади.       
       Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлимига  01.09.2021 йил ҳолатига жами 462 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан  379 таси ёки  (92%) алимент билан боғлиқ мурожаатларни ташкил қилади. 
        Алимент тўлашдан бўйин товлайдиган қарздорларни жавобгарликка тортиш қонунчилигимизда белгилаб қўйилган.
  Жумладан, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-прим- 4- моддасига кўра вояга етмаган шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик15 сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши мумкин ёки маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг 20 баравари миқдорида жарима жазосига тортилади
  Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликларни ихтиёрий тўлаган бўлса жавобгарликдан озод этилади.Агар қарздор маъмурий жазо қўлланилгандан кейин ҳам алимент мажбуриятини бажармаса уларни жиноий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Жорий йилнинг 20 сентябр ҳолатига  бўлим томонидан МЖтКнинг 47-4- моддасига асосан 29 нафар қарздорларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазо чораси қўлланилган, 2 нафарга эса ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда  суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб жазо муқаррарлиги таъминланди.  
Бугун туман прокурори сектори "Совунгар” маҳалласидаги Коллеж биносида ўтказилган "Сайёр қабул ва саёр суд” тадбир давомида 2 нафар алимент қарздорларнинг бандлиги таъминланиб, 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўловлардан буйин товлаб келган 1 нафар қарздорга нисбатан сайёр суд томонидан МЖтКнинг 474–моддаси тартибида маъмурий материаллар кўриб чиқилиб, Суд томонидан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Айтиш жоизки, Мажбурий ижро бюроси ходимларининг пировард  мақсади мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни таъминлаш, фуқаролар ҳамда жамият манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Бюронинг Навбаҳор туман 
бўлим бошлиғи
3-даражали юрист А.Ғ.Ғаффоров     
Б У Р Ч И Н И   У Н У Т Г А Н   О Т А !!!
Б У Р Ч И Н И   У Н У Т Г А Н   О Т А !!!
Б У Р Ч И Н И   У Н У Т Г А Н   О Т А !!!
Б У Р Ч И Н И   У Н У Т Г А Н   О Т А !!!
Б У Р Ч И Н И   У Н У Т Г А Н   О Т А !!!
Б У Р Ч И Н И   У Н У Т Г А Н   О Т А !!!
Б У Р Ч И Н И   У Н У Т Г А Н   О Т А !!!                                                                                                                   

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.