МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА "ПАХТАКОР" ЗАМОНАВИЙ МАҲАЛЛА ГУЗАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

        
 Навбаҳор тумани "Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида бугунги кунда 833 та хонадон, 1017 та оила, 3390 нафар аҳоли мавжуд. 
  Муҳтарам Президентимиз томонидан аҳолини яшаш шароитлари ҳамда қишлоқларда инфратузилмани янада яхшилаш бўйича берган кўсатмалари асосида бугунги кунда Навбаҳор туманида ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди. 
Жумладан, "Обод марказ” лойиҳа доирасида Бешрабод ҳамда Янгиқўрғон марказларида олиб борилган бунёдкорлик ишлари бунга яққол мисолдир.
"Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида анча йиллардан буён қайта реконструкция қилинмаган, эски кўринишда бўлган маҳалла маркази қайта таъмирланиши натижасида замонавий маҳалла гузари барпо этилди. 
Кўриб турганингиз бу қанчадан-қанча инсонларнинг меҳнати натижаси десак адашмаган бўламиз. Пахтакор "Маҳалла гузари”да бугунги кунда 6 та савдо дўкони, 3 та умумий овқатланиш шахобчаси, 2 та нонвойхона, 2 та кичик тикувчилик цехи, 1 та "Нуронийлар” чойхонаси, 1 та "Болалар ўйингоҳи”, 1 та катталар учун "Спорт майдони”, 1 та фаввора маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда профилактика инспектори учун ҳам алоҳида хоналар янгидан барпо этилди.
Мазкур ҳудудда янгидан барпо этилган 6 та савдо дўкони 3 та умумий овқатланиш шахобчаси, 2 та нонвойхона, 2 та кичик тикувчилик цехида жами 52 нафар ишсиз фуқаролар иш билан таъминланди.
Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида янгидан барпо этилган "Маҳалла гузари” ҳудудида олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига 4,1 млрд сўм сарфланди. Шундан 200 млн маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган 3.9 млрд сўм маблағ тадбиркорлар ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан сарфланди.
Ушбу маскан "Пахтакор" маҳалла фуқаролар йиғини аҳоли учун Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамига муносиб совға бўлди десак адашмаган бўламиз.
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА "ПАХТАКОР" ЗАМОНАВИЙ МАҲАЛЛА ГУЗАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА "ПАХТАКОР" ЗАМОНАВИЙ МАҲАЛЛА ГУЗАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА "ПАХТАКОР" ЗАМОНАВИЙ МАҲАЛЛА ГУЗАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА "ПАХТАКОР" ЗАМОНАВИЙ МАҲАЛЛА ГУЗАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА "ПАХТАКОР" ЗАМОНАВИЙ МАҲАЛЛА ГУЗАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИ АРАФАСИДА "ПАХТАКОР" ЗАМОНАВИЙ МАҲАЛЛА ГУЗАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.