СУДЛАР ФАОЛИЯТИ

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.З.Хамидов томонидан 2021 йил 26 июнда Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекцияси биносида ДСИ ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан учрашуви ўтказилди.
Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Прездентининг 2020 йил 7 декабрдаги "Судьялик чинаккам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Презденти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034-сонли Фармонлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–661-сонли, "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–662-сонли, "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–663-сонли, "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–664-сонли, "Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ЎРҚ–665-сонли ҳамда 2021 йил 30 мартдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРК-679-сонли Қонунларининг мазмун-моҳияти тўғрисида тушинтиришлар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мақсади, ундаги асосий тушунчалар, яъни коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш, манфаатлар тўқнашуви шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият эканлиги ҳақида, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди. 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий 
суди судья ёрдамчиси
Фарид Мирзаев 
СУДЛАР ФАОЛИЯТИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.