ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси давлат органлари ва ташкилотларининг   фуқаролар ва бизнес ҳамжамияти билан ўзаро ҳамкорлигининг янги механизмларини белгилаб берди. Ривожланишнинг қабул қилинган устувор йўналишларига мувофиқ жамоатчилик назорати, фуқаролик жамияти институтлари роли сезиларли даражада кучайтирилиб, ахборот-коммуникация технологиялари орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг очиқлиги ва сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 808-сонли Қарорига асосан: 

Мамлакатимизда ушбу йўналишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, хусусан, 2015 йил март ойида жамоатчиликка тақдим этиладиган ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий маълумотларни турли хил машинада ўқиладиган форматларда эълон қилиш имконига эга Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар портали (кейинги ўринларда — Портал) ишга туширилди.

  2021 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида очиқ маълумотлар соҳасини ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишлари қуйидагилардан иборат:

очиқ маълумотларнинг норматив-ҳуқуқий базаларини такомиллаштириш;

маълумотларнинг очиқлигини методик қўллаб-қувватлашни таъминлаш;

маълумотларнинг очиқлигини ташкилий қўллаб-қувватлаш;

маълумотларнинг очиқлигини ахборот-технологик қўллаб-қувватлаш.

Буларга қўшимча равишда қуйидаги йўналишларда ишлар олиб борилади:

2021 йилдан бошлаб очиқ маълумотлар бўйича ҳамжамиятни шакллантириш ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида очиқ маълумотлар шаклида фаолият юритаётган иловалар ва хизматлар бозорини яратиш мақсадида мунтазам равишда «Opеn Data Day» ва «Opеn Data Wееk»ни ўтказиш;

эълон қилинган очиқ маълумотларнинг мониторингини олиб бориш, макроиқтисодий сиёсатни ишлаб чиқиш учун ахборот базасини кенгайтириш, фойдаланувчилар ва давлат органлари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш чораларини кўриш, маълумотлар алмашинувини яхшилаш бўйича ишларни амалга ошириш;

мамлакат обрўсини ва инвестицион жозибадорлигини оширишга қаратилган давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар соҳасидаги халқаро рейтингларда иштирокини таъминлаш ва мавқеини яхшилашда Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурларини бажариш;

вазирликлар ва идоралар ходимларини очиқ маълумотлар соҳасида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ва такомиллаштириш, шунингдек, ҳар йили юқори даражадаги профессионалликни таъминлаш учун:

а) очиқ маълумотлар соҳасида кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган замонавий таълим стандартлари ва асосан соҳага оид фанлардан иборат сифат жиҳатидан янги таълим тизимини жорий этиш;

б) маҳаллий ҳамда хорижий илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар билан очиқ маълумотлар соҳасида илғор тажриба ва илмий-тадқиқот ютуқларини алмашиш, шунингдек, мутахассисларни тайёрлаш, малака ошириш ва доимий равишда стажировкадан ўтиш соҳасида ҳамкорлик қилиш.

 Қуйидагилар Очиқ маълумотларни ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:

одатий равишда очиқлик — маълумотларни қонуний талаблардан келиб чиққан ҳолда очиқ, бепул ва машинада ўқиладиган форматларда эълон қилиш ҳамда улардан эркин фойдаланишни таъминлаш;

ўз вақтида эълон қилиш ва кенг қамровлилик — очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, маълумотларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли эълон қилиш, шунингдек, улардан фойдаланиш қамровини кенгайтириш;

фойдалана олиш имконияти ва қулайлиги — ахборотдан фойдаланувчиларнинг барча тоифалари учун давлат органларининг машинада ўқиладиган ва бошқа форматлардаги очиқ маълумотларидан фойдаланиш учун тенг имкониятларни яратиш;

таққослаш имкониятининг мавжудлиги ва ўзаро боғланганлик — очиқ маълумотларни излаш, таққослаш ва самарали қайта фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун очиқ маълумотларни стандартлаштирилган таркиб ва форматда тақдим этиш ҳамда ўзаро боғлиқлик;

самарали бошқарув ва фуқароларни жалб этишга қаратилганлик — очиқ маълумотларни эълон қилишда ҳукумат ва фуқаролар ўртасида бошқарув ва ишончни мустаҳкамлашга қаратилганлик;

ҳар томонлама ривожланиш ва инновацияларга қаратилганлик — соҳадаги илғор хорижий мамлакатлар билан билим ва тажриба алмашиш ҳамда маълумотларни тўплаш тартиботлари, стандартлари ва эълон қилиш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш бўйича тегишли чораларни кўриш ҳамда очиқ маълумотлардан фойдаланишнинг инновацион усулларини рағбатлантиришга қаратилганлик.

  Очиқ маълумотларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

«Очиқ» ахборот ва маълумотларни аниқ белгилаш, фрагментлаш, такрорланиш ва бўшлиқларни олдини олиш мақсадида давлат органлари фаолияти тўғрисидаги ахборот ва маълумотлардан фойдаланишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш.

 Очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш тартиб-таомилларини қайта кўриб чиқиш ва модернизация қилиш, уларни давлат органлари томонидан жойлаштириш ва мониторинг олиб бориш, очиқ маълумотлар тизими иштирокчиларини ташкилий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, очиқ маълумотлар фойдаланувчилари билан муносабатларни такомиллаштириш ҳисобига қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.

 Очиқ маълумотларни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳужжатлар имзоланишини ташкил этиш ва уларни амалга ошириш бўйича вазифалар ва тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Халқаро очиқ маълумотлар Хартиясига қўшилишини сўзсиз таъминлаш бўйича ишларни амалга ошириш.

Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотнинг Навбаҳор туман ҳуқуқий маслаҳат Бюроси Бош мутахассиси А.Саидов

Бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берамиз. 94-225-00-06 телефон рақами орқали ҳам онлайн бепул ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар олишингиз мумкин. Душанба-жума кунлари соат 09-00 дан 18- 00 гача.

 
  ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ                       ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.