“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида йиғилиш ўтказилди.

"Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида йиғилиш ўтказилди.

Навоий вилояти ҳокимининг 2021 йил 12 майдаги "2021 йил май ойини вилоятда "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” деб эълон қилиш ҳақидаги Ф-32-сонли фармойиши ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли ҳамда 2020 йил 20 июндаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини  такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари  тўғрисида”ги ПФ-6013-сонли Фармонлари ижроси юзасидан туман ҳокимлиги катта мажлислар 
залида ўтказилган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов, ДХХ Навоий вилояти Конимех туманлараро бўлинмаси бошлиғи Б.Худойназаров, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари, МФЙ раислари иштирок этди. Туман прокурори И.Бабамуродов  Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунини мазмун моҳиятини, Қонунга мувофиқ коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни бевосита амалга оширувчи давлат органлари ва уларни вазифаларини йиғилиш қатнашчиларига батафсил тушунтирди. Бундан ташқари туманда ўтган 2020 йилда ва 2021 йилнинг ўтган даврида коррупцияга оид содир этилган жиноятлар ва ушбу жиноятларни келиб чиқиш омиллари тўғрисида таҳлилий маълумотлар келтирилди.
Шунингдек йиғилишда ДХХ Навоий вилояти Конимех туманлараро бўлинмаси раҳбари Б.Худойназаров сўзга чиқиб,  коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида тўҳталиб, хусусан мазкур йиғилишдан келиб чиқиб, тумандаги барча корхона ва ташкилотларда йиғилишлар ўтказилиши ходимларни бу борадаги тушунчаларини ошириш лозимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари таълим муассасаларида тарбияланаётган ёш авлодга коррупцияга қарши курашиш ва унинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш лозимлиги билдирди.
Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ишонч телефонларига келиб тушаётган мурожаатлар тўғрисида сўз юритиб, барча масъулларни огоҳликка чақирди. Туман бош имом хатиби Ф.Тошов ҳам диний нуқта-назардан тегишли тушунчалар бериб, барчани ҳалолликка чақирди.
 
“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида йиғилиш ўтказилди.
“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида йиғилиш ўтказилди.
“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида йиғилиш ўтказилди.
“Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида йиғилиш ўтказилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.