Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани

 "Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари” нима? Нега уни ташкил қилишга эҳтиёж туғилди. Умуман, жамиятда ушбу қатламга эътибор қаратилишидан қандай мақсадлар кўзланган?  Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжуманида ана шу каби саволларга жавоб олинди.  
"Аёллар дафтари” ва "Ёшлар дафтари” муаммоларни бир кунда ҳал этиб берадиган сўров эмас. Навбаҳор туман ҳокимлигида  ўтказилган матбуот анжумани "Навбаҳор туманида "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарида рўйхатга киритилган ёшлар ва аёлларнинг ишсизлик муаммолари" мавзусига қаратилди. Навбаҳор туман ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи Зокир Абдиев, Навбаҳор туман маҳалла ва оилани қўллаб-қуввватлаш бўлими болиғининг биринчи ўринбосари Гуллола Эргашева ва Навбаҳор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази касбга ўқитиш мутахассиси Райхон Ачиловалар томонидан туманда бу борда амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
 Маълумот ўрнида айтишимиз мумкинки, туманда 26432 нафар хотин-қизлар билан сўровномалар асосида ўрганишлар ўтказилиб, "Аёллар дафтари”га 1317 нафар турли хилдаги муаммолари мавжуд бўлган хотин-қизлар киритилди ва маълумотлар базаси шакллантирилди. Жумладан, "Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёллар сони 1185 нафарни ташкил этади. Бундан кўриниб турибдики, ишсизлик масаласи туманда долзарб масала. Хуш, бу борада мутахассислар қандай ишларни амалга оширди.  Матбуот анжуманида мазкур масалага ҳам эътибор қаратилди.                                                                                         Ёшлар дафтарига 2579 нафар ёшлар киритилган бўлиб, шундан 1289 нафар  ишсизлар ёшлар, 712 нафар тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ёшлар, 578 нафари ижтимоий иқтисодий ва психологик ёрдамга муҳтож ёшларни ташкил этади.  Туманда жорий йил "ёшлар дафтари”га киритилган  2579 нафар ёшлардан 2128 нафари ер олишни рад этган ва маҳалла фақуро йиғинлари раислари томонидан кафаолат хатлари олинган. Ер олиш истагини билдирган 451 нафар ёшларнинг амалда бугунги кунга қадар 451 нафари 100 %  ажратилганва турли хилдаги қишлоқ ҳўжалиги экинлари экилган. Матбуот анжуманида Навбаҳор туман ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи Зокир Абдиев шу хусусида тўхталди.                                                                                      Матбуот анжуманида "Навбаҳор тонги" газетаси бош муҳаррири Б.Ҳотамов, Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университети, халқаро журналистика факультети талабаси Р.Зиядуллаева, журналистлар Д.Бердиева, М.Назарова ва туман тиббиёт бирлашмаси ахборот хизмати раҳбари Ж.Бекпўлатовлар томонидан саволлар берилди ва тегишли жавоблар олинди. Давлатимиз томонидан хотин- қизлар ва ёшларга қаратилаётган шундай имкониятларга жавобан аҳоли орасида эътиборсизлик қилаётган, ўз тақдирига, келажагига бефарқлар ҳам борлиги матбуот анжуманида таъкидлаб ўтилди.
 
Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани
Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани
Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани
Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани
Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани
Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани
Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани
Навбаҳор туман ҳокимлигида ўтказилган матбуот анжумани                   

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.